Жаҳон | 22:17 / 11.09.2017
20353
1 дақиқада ўқилади

Шотландиядаги болалар уйи биноси остида болалар суяклари аниқланди

Фото: metro.news

Шотландияда Smyllum Park болалар уйи яқинида 400 дан кўпроқ бола кўмилган оммавий қабр аниқланди. Бу ҳақда  The Guardian нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, ушбу болалар уйи 1864 йилдан 1981 йилгача ишлаган. Бу вақт ичида муассасадан 11 минг бола ўтган. 2004 йилда бу ерда тарбияланувчилар билан бешафқат муносабатда бўлингани аниқланган.

Архив маълумотларига кўра, болалар уйидаги кўпчилик болалар табиий сабабларга кўра, жумладан сил каби касалликлардан вафот этганлар.

Айни вақтда полиция болалар билан бешафқат муносабатда бўлиш ҳолати бўйича тергов бошлади. Аввал болалар уйига эгалик қилган "Раҳм-шафқат опа-сингиллари” деб аталувчи ташкилотда ушбу ҳолат юзасидан кўрсатмалар берилди ва тергов билан ҳамкорлик қилишга ваъда берилди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид