Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси очилади
12 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси очилади. Биринчи йиғилиш маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан 13 сентябрь соат 00:00) бўлиб ўтади.
Йиғилганлар олдида 72-сессиянинг раиси, Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак қутлов нутқи билан чиқиш қилади. Анъанавий равишда “дуолар ва фикрлар учун” бир дақиқалик сукут сақланади. Бундан ташқари, мамлакатлар делегациялари аккредитацияси билан шуғулланувчи тузилма – ваколатларни текшириш қўмитаси аъзоларини тайинлаш жараёни бўлиб ўтади.
11 сентябрда БМТда Бош ассамблея 71-сессиясининг ёпилиши маросими бўлиб ўтди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш сермаҳсул иш учун делегацияларга миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025