Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг давлат қарзини кўрсатувчи табло жойидан олиб ташланди
АҚШнинг давлат қарзини кўрсатувчи Нью-Йоркда ўрнатилган табло АҚШнинг қарзи тарихда илк бор 20 трлн доллардан ошиб кетгандан кейин олиб ташланди.
8 сентябрда реал вақтда АҚШнинг давлат қарзини кўрсатувчи таблодаги ёзув 20 трлн долларга етганди.
“РИА Новости” ахборот агентлиги мухбирининг маълум қилишича, Манхеттенда жойлашган табло 12 сентябрда олиб ташланган. Тахмин қилинишича, табло дисплейини техник томондан такомиллаштириш учун олинган.
8 сентябрда АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томондан маъқулланган бюджетни имзолаб, қарзнинг юқори чизиғини 8 декабргача оширишни маъқуллагандан кейин АҚШ давлат қарзи биринчи марта 20 трлн долларлик бўсағадан ошиб кетган.
АҚШ қарзини кузатиб борувчи USdebtclock.org портали маълумотларига кўра, айни вақтда АҚШ қарзи тахминан 20,16 трлн долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 20.02.2026
АҚШ Эрон қирғоқлари яқинида йирик ҳарбий гуруҳни тўплади
20:38 / 20.02.2026
АҚШ Олий суди Трамп томонидан киритилган импорт божларини бекор қилди
18:37 / 20.02.2026
Трамп Мудофаа вазирлигига НУЖ ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилишни буюрди
15:15 / 20.02.2026