Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада икки нафар бола жасади музлатгич ичидан топилди
Олмаотадаги хонадонлардан биридаги музлатгичдан икки нафар боланинг жасади топилди, деб хабар қилмоқда NUR.KZ.
Олмаота ички ишлар департаменти шаҳарнинг Турксиб туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда шундай топилмага дуч келинганини тасдиқлаган.
«Ушбу иш бўйича «қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Бошқа тафсилотларни маълум қила олмаймиз», – деган департаментда.
«NewTimes.kz» ахборот агентлигига кўра, қўшнилар ёқимсиз ҳидни сезишганидан сўнг, полицияни чақиришган. Эшик бузиб очилганидан сўнг, икки бола жасади аниқланган.
Хабар қилинишича, хонадонда 3 фарзандли она ижарада яшаган, унинг ҳозир қаерда экани номаълум.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026