Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгер Санчес семириб кетгани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди
Фото: Getty Images
«Арсенал» футбол клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес Чили термаси таркибидаги ўйиндан сўнг клуб қароргоҳига ортиқча вазн билан қайтгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Санчес – жуда тартибли, жиддий ва масъулиятли футболчи. У менга ҳозирда Англия чемпионати ва Европа лигаси ўйинларига бор диққатини қаратганини айтди. Чили термаси муваффақиятсиз ўйин кўрсатди, бироқ, шунга қарамай, у клубга катта иштиёқ ва майдонга тушишга тайёр ҳолатда қайтди. У семиргани йўқ, унинг тери остидаги ёғ миқдори 10 фоиздан ортиқ эмас. Сен ғалаба қозонмаётган бўлсанг, кишилар муаммолар қидиришни бошлашади», - дея Венгернинг сўзларини келтиради Goal.
Мавзуга оид
11:26 / 03.05.2026
«Арсенал»да йирик ғалаба, «Барса» бугун чемпион бўлиши мумкин
12:07 / 30.04.2026
«Арсенал» Мадриддан дуранг билан қайтди
12:33 / 26.04.2026
«Барса»га бир қадам қолди, «Сити» яна бир финалда. Кун ўйинлари
04:10 / 16.04.2026