Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда фаол вулқон кратерига тушиб кетган оила ҳалок бўлди
Уч киши - 11 ёшли бола ва унинг ота-онаси Неаполь яқинидаги Сольфатара вулқони кратерига қулаб ҳалок бўлди. Италиянинг ANSA агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Туристлар кўп келадиган таниқли вулқонни кўргани келган оиланинг тўнғич ўғли тўсиқдан ўтиб, сирпаниб кетди ва кратерга тушиб қолди. Боланинг ота-онаси унга ёрдам беришга уринди, бироқ натижада ўғлининг ўзи ҳам, ота-она ҳам ҳалок бўлди.
Кенжа фарзанд - 7 ёшли ўғил кратердан хавфсиз масофада бўлган ва шу туфайли омон қолган. Бола вақтинчалик васийлик органларига топширилган, кейинроқ уни қариндошлари олиб кетиши кутилмоқда.
Оила Сольфатара вулқонини кўриш учун Венеция атрофидаги Меола шаҳридан келган бўлган.
Сольфатара вулқони Неаполь яқинидаги Флегрей далаларида жойлашган. Флегрей далаларидаги вулқонларнинг аксарияти сўнган. Сольфатара вулқони кратери ердаги вулқон буғи чиқиб турувчи ўйма ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026