20:48 / 13.09.2017
72626

Тошкент вилоятида икки киши қотили умрбод озодликдан маҳрум этилди

Фото: tvp.uz

Тошкент вилояти судининг жиноий ишлар бўйича суд ҳайъати оғир кўринишда қотиллик содир этганликда айбдор деб топилган Шавкатжон Маҳкамовни умрбод озодликдан маҳрум этиш орқали жазолади. Бу ҳақда вилоят прокуратурасида маълум қилинган.

Иш материалларига кўра, аввал уч марта судланган, 1981 йилда туғилган Маҳкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахснинг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб, аввалдан ўйланган режа асосида 15 апрелда пичоқ билан қуролланган ҳолда уй эгаси ва унинг рафиқасини бешафқатлик билан ўлдирган.

Фото: tvp.uz

Қотил жуфтликка тегишли 82 минг доллар ва 7 млн сўм пул, 18 млн сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомобилини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. У 17 апрелда ашёвий далиллар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томондан қўлга олинган.

Суд қарорига кўра, Маҳкамов қотилликлар содир этиш, автотранспорт  воситасини олиб қочиш ва бошқа оғир жиноятларда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Фото: tvp.uz
Фото: tvp.uz

 

Top