Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ клублари Чемпионлар Лигасида рекорд натижа қайд этдилар.
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигаси жамоалари Чемпионлар лигасида рекорд натижа қайд этди
2017/2018 йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичида АПЛ номидан қатнашаётган 5 жамоа умумий ҳисобда 13 очко жамғаришди. «Манчестер Юнайтед» «Базель»ни, «Манчестер Сити» Фейеноорд»ни, «Челси» «Қорабоғ»ни йирик ҳисобда мағлуб этган бўлишса, «Тоттенҳэм» «Уэмбли»да «Боруссия» устидан 3:1 ҳисобида устун келди. Фақатгина «Ливерпуль» (2:2) «Севилья»га қарши ўйинда очко йўқотди.
Тўплар нисбати 18-3 натижаси билан 13 очко тўплаган АПЛ жамоалари Ла-Лиганинг 2016/17 ва 2015/16 йилги мавсумларда қайд этган (12 очко) кўрсаткичларини ортда қолдирди.
Умуман олганда, бу мавсумда ЕЧЛ да илк бор Англиядан 5 жамоа иштирок этмоқда. Европа Лигасини «Манчестер Юнайтед» ютиб олгани сабабли, бу жамоа гуруҳ босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлган эди.
Аслида 2005/06 мавсумида ҳам инглизлар ЕЧЛ да 5 жамоа билан қатнашиш имкониятига эга бўлган эдилар, аммо «Эвертон» клуби плей-оффдан ўта олмаган эди.
Ла Лига эса, ЕЧЛ тарихида илк маротаба икки йил олдин гуруҳ босқичида беш жамоани тақдим этган. Европа Лигасини ютган «Севилья» бешинчи жамоа сифатида ЕЧЛ гуруҳ босқичига қўшилганди. Аммо ўшанда Испания жамоаларининг бир турда кўпи билан 12 очко жамғаришганди.
Мавзуга оид
12:09 / 01.10.2025
«Ливерпул» Туркияда ютқазди, грандлардан голлар ёмғири. ЕЧЛда кун ўйинлари
22:12 / 28.08.2025
«Реал» Қозоғистонга боради – ЕЧЛ умумий босқичига қуръа ташланди
21:20 / 31.05.2025
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
16:34 / 31.05.2025