Мьянманинг Аракан штатидан армия ва буддавий миллатчилар томонидан амалга оширилаётган зўравонлик ҳолати туфайли қочиб чиққан роҳингя мусулмонлари сони 400 мингга яқинлашди, улардан 220 минг нафари – болалар. Бу ҳақда ЮНИСЕФ вакили Кристоф Бульера хабар берди.
Аввалроқ Мьянма ҳукумати БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши инспекторларини Араканга қўймагани хабар берилганди.
Мьянма етакчиси Аун Сан Су Чжи эса БМТ Бош Ассамблеясида маъруза қилишдан бош тортди.