Жамият | 12:30 / 14.09.2017
6494
1 дақиқада ўқилади

Польшалик сайёҳларга виза бериш соддалаштирилди 

Фото: Travel Europe

Президент «Польша Республикаси туристлари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
 
Norma.uz’нинг ёзишича, келаси йилнинг бошидан Ўзбекистонга сайёҳ сифатида ташриф буюраётган Польша фуқароларига 30 кундан кўп бўлмаган муддатга кириш визалари 2 иш куни мобайнида расмийлаштирилади. Ҳужжатларни қабул қилиш куни ушбу муддатга киритилмайди.
 
Шунингдек, улар учун сайёҳлик ваучерлари ва республика туристик ташкилотларининг таклифномаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Эълон қилинган ҳужжатда ТИВга тегишли топшириқ келтирилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид