Жаҳон | 11:50 / 14.09.2017
7521
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Беларусда «Запад-2017» машқлари бошланди

Фото: РИА "Новости"

Россия ва Беларусь ҳудудида «Запад-2017» қўшма стратегик машқлари бошланди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида айтилади.

Машқларга 12,7 минг ҳарбий, 70 та самолёт ва вертолёт, 250 та танк, 200 та артиллерия қуроли, 10 та жанговар кема жалб этилган.

Ҳарбий маҳкамадан таъкидлашларича, машқлар «фақатгина мудофаа мақсадида бўлиб, қайсидир давлатларга қарши қаратилмаган».

Аввалроқ Украина «Запад-2017»га жавобан машқлар ўтказиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид