Жаҳон | 08:55 / 14.09.2017
13312
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ҳиллари Клинтонни яна танқид қилди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун сайловлардаги собиқ рақиби Ҳиллари Клинтонни яна танқид қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

Клинтон сўнгги бир неча кун давомида «Нима юз берди» номли китоби чоп этилгани туфайли фаол равишда интервью бермоқда. Китоб сайлов кампаниясига бағишланган.

«Ҳиллари Клинтон сайловлардаги мағлубияти учун ўзидан ташқари ҳаммани айбламоқда. У дебатларда мағлуб бўлди ва бошқарувни йўқотди», - дея ёзди Трамп.

Аввалроқ Клинтон сайловларда ўзига овоз бермаганларни кечиришдан бош тортгани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид