Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония: КХДРга босим мисли кўрилмаган даражага чиқади
Япония Ташқи ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, мамлакат АҚШ ва Жанубий Корея билан КХДР раҳбариятига «мисли кўрилмаган даражада» босим ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Томонлар КХДР томонидан рўй бераётган фитна ҳаракатларига йўл қўймаслик лозимлиги ва сўнгги ракета парвози туфайли қатъий чораларни кўриш ҳақида бир фикрга келишди. Бундан ташқари, томонлар «Япония-АҚШ», «Япония-АҚШ-Жанубий Корея» шаклларида қалин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Бу шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада босим ўтказиш ва КХДРни ўз сиёсатини ўзгартиришга мажбурлаш учун керак», - дея маълум қилишган вазирликдан.
Япония ташқи сиёсат идорасининг бундай баёноти мамлакат ТИВнинг Осиё ва Океания департаменти раҳбари Кэндзи Канасуганинг АҚШ давлат департаментининг КХДР масалалари бўйича махсус вакили Жозеф Юн ҳамда Жанубий Корея ТИВнинг Корея ярим оролидаги тинчлик ва хавфсизлик ишлари бўйича махсус вакили Ким Хон Гюн билан ўтказган музокараларидан сўнг эълон қилинди.
Аввалроқ ОАВ БМТ Хавфсизлик Кенгаши бугун КХДР туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказиши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026