Ўзбекистон | 18:39 / 15.09.2017
20944
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Қорақалпоқ академик лицейига директор тайинланди

Фото: Kruz.uz

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 2-сонли Нукус академик лицейи негизида ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ташкил этилгани хабар берилганди.

Kruz.uz ушбу лицейга ким директор бўлганига ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигига мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, ИИВ Қорақалпоқ академик лицейига подполковник Учқун Қодиров директор этиб тайинланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид