Спорт | 01:45 / 15.09.2017
10771
1 дақиқада ўқилади

Лондонда тартибсизлик. «Арсенал» учрашуви бир соат кеч бошланди

Фото: Reuters

Европа лигасининг 1-туридан ўрин олган «Арсенал» – «Кёльн»  учрашуви кечиктирилди. Бу ҳақда лондонликлар расмий твиттери хабар қолдирди.

Манбада ёзилишича, бундай қарорга стадиондаги мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида келинган.

Германиядан келган мухлислар тартибсизликлар уюштиришга уринган ва натижада учрашув бир соат кеч бошланишига тўғри келган. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланган.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Мавзуга оид