Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Хитой раисига ишонч ёрлиғи топширди
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасида янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов ушбу мамлакат раиси Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида ХХР раиси Ўзбекистон билан ҳартомонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга Пекинда муҳим аҳамият берилишини алоҳида қайд этди. Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва ХХРнинг ҳамкорлиги Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан май ойида Пекинда, июнь ойида Остонда бўлиб ўтган музокаралари ва учрашувларини ёдга олар экан, ХХР раиси олий даражада бўлиб ўтган мулоқот барча муҳокама қилинган мавзуларда позицияларнинг умумийлиги ва мос келишини намойиш этиб берганини таъкидлади. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамжиҳатликни янада фаоллаштириш зарурияти борасида муштарак фикрда бўлишди.
Мавзуга оид
14:14 / 05.12.2025
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025