Ўзмиллийбанк жисмоний шахслардан валюта сотиб олишда қулайликлар жорий этди!
Ўзмиллийбанк халқаро тўлов картасининг ишлатилиши ва тижорат банкларида жисмоний шахслардан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисида ахборот берди.
Республикамизда валюта бозорини янада эркинлаштириш ҳамда мукаммал валюта хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги №5177-сонли фармони қабул қилингани Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамияти орасидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.
Мазкур фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан банкларнинг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валюталарини миллий валюта – сўмга эркин айирбошлашлари ҳамда ўзларининг миллий валютадаги маблағларига конверсион карталар орқали чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилган.
Шу муносабат билан, Ўзмиллийбанк томонидан валюта амалиётлари бўйича хизмат кўрсатишда мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги қулайликларни жорий этмоқда.
Жумладан, банк томонидан чет эл валютасини сотиб олишда:
- АҚШ доллари, Евро, Англия фунт-стерлинги, Япония иенаси ҳамда Швейцария франки кўринишидаги чет эл валютасидаги пул маблағлари банкнинг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилинмоқда.
Банк томонидан чет эл валютасини сотишда:
- Чет эл валютасини сотиб олиш мақсадида ишлатиладиган конверсион карталарни расмийлаштириш учун амалга ошириладиган тўлов энди бор йўғи 100 минг сўмни ташкил қилади;
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, конверсион картани расмийлаштириш жараёни янада тезлаштирилди;
- Чет эл валютасини сотиб олиш учун миллий валютадаги маблағ ихтиёрий кўринишда, жумладан: нақд, банкда сақланаётган омонатлар, шунингдек миллий валютадаги, конверсия қилдирувчи номига расмийлаштирилган сўм пластик карталардаги маблағлар кўринишида тақдим қилиниши мумкин;
- Чет эл валютасидаги картанинг камайтирилмайдиган қолдиқ депозити 70 АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағ карта эгасига тегишли бўлиб, у чет эл банклари томонидан картага кўрсатилган хизмат учун маблағ ечиб олиниши оқибатида карта балансининг пасайиб кетиши натижасида банк-эмитент кўриши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, мазкур маблағ қолдиғи карта ёпилаётган пайтда карта эгасига қайтариб берилади;
- Мижозларимиз учун муҳим бўлган янгилик: энди Миллий банк филиаллари орқали мижозлар ўзининг конверсион картасидан яқинларининг конверсион картасига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказишлари мумкин;
- Карта балансида мавжуд бўлган маблағлардан фойдаланганлик учун банк комиссиялари миқдори 5 фоиздан 1 фоизга туширилди;
Банк мижозлари ўзларининг конверсион картадаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳеч қандай чекловларсиз ишлатишлари мумкин.
Азиз Ватандошлар ҳамда банкимиз мижозлари!
Миллий банк билан бирга ёрқин келажак сари интилинг!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
17:00 / 09.08.2024
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди
11:36 / 04.08.2024