Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Долларингизни кўпайтириб, пластигингизни нақдлаштириб бераман»
Фото: Kun.uz
Чинозлик Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош этилгани барчага маълум. Ўтган йили анча шов-шувга сабаб бўлган ва ҳозирда суди бўлаётган Аҳмад Турсунбоевнинг издошлари Олмалиқ шаҳрида ҳам топилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Олмалиқ шаҳар ИИБ ТИ ва АТБ хабар берди.
Фуқаро М.Қ. эндигина 24 ёшга кирганига қарамай, кўпчиликни чув туширишга улгурди. Фуқаро Н.Б.нинг ишончига кирган фирибгар 4 000 АҚШ долларини 7900 АҚШ долларига айлантириб беришни ваъда қилиб, алдаб кетди. Яна бир фуқаро З.А. пластик карточкасидаги 9 000 000 сўм маблағини нақдлаштирилишига ва 1200 АҚШ долларини 2500га айланишига ишониб, фирибгарнинг тузоғига тушди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича Жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026
Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026