Фотожамланма: Cassini зонди жўнатган сўнгги суратлар
15 сентябрда Cassini сайёралараро зонди Сатурн атмосферасида ёниб кетгач, унинг 20 йиллик миссияси ўз якунини топди. 1997 йилда Сатурн томон учирилган зонд унга 2004 йилда етиб борган ва унинг орбитасида 13 йил ўтказган.
Зонд Сатурн атмосферасига киргач 2 дақиқага қолмай ёниб кетган. Cassini’дан охирги сигнал Тошкент вақти билан соат 16:55да олинган, бироқ у қурилманинг ўзидан аввалроқ юборилган – сигналнинг Ергача етиб келиши 86 дақиқача вақтни олган. NASA мутахассисларининг айтишича, 13 йил ичида зонднинг батареялари жуда қувватсиз ҳолга келган ва уни йўқ қилиб юбориш қарори у қулаш вақтида Сатурннинг йўлдошлари Титан ва Энцеладга шикаст етказмаслиги туфайли қабул қилинган.
NASA агентлиги зонд юборган сўнгги суратларни чоп этди. Зонд юборган юз минглаб суратлар Сатурннинг йўлдошлари – Титан, Япет ва Энцелад, унинг ҳалқаларини ўрганишга имкон берган.
Сатурн ҳалқалари структураси
Сатурннинг энг катта йўлдоши – Титан
Титан сурати
Сатурн ҳалқалари
Сатурн ғарбий яримшарининг охирги суратларидан бири
Cassini зондининг охирги рангли сурати
Сатурн йўлдоши Энцелад
Cassini дастури раҳбари Эрл Мейз (марказда) унинг якунланганини эълон қилмоқда