Миллиардер Жефф Безосга тегишли бўлган Blue Origin компанияси томонидан қурилган New Glenn ракетаси пайшанба куни тунда АҚШнинг Флорида штатидаги учириш майдончасида портлаб кетди. Портлаш тахминан соат 21:00 да – бўлажак учириш олдидан ўтказилаётган синов пайтида юз берган.
«Бугунги ўт очиш синови пайтида носозликка дуч келдик. Барча ходимларнинг хавфсизлиги тасдиқланди», дейилади компаниянинг расмий баёнотида.
New York Times'нинг ёзишича, синовдан мақсад ракетани учириш майдончасида мустаҳкам ушлаб турган ҳолда, унинг тезлаштирувчи босқичидаги еттита двигателни ўт олдириш эди. Аммо, синов вақтида аланга ракетанинг ён томонлари бўйлаб кўтарила бошлади ва кучли портлаш учириш майдончасини қоплаб олди.
Here's our video of the explosion at Launch Complex 36. It happened about 9 pm ET (0100 UTC) as Blue Origin was beginning a static fire test of its New Glenn rocket.
— Spaceflight Now (@SpaceflightNow) May 29, 2026
Watch live views: https://t.co/tm2wZQmAVD pic.twitter.com/PmbgQC6Qmq
Оловли шар Коинот кучлари станциясидаги учириш майдончаси ва унинг атрофидаги жиҳозларга жиддий зарар етказди. Бу Blue Origin компаниясининг тахминан 98 метрли «New Glenn» ракетаси учун ягона учириш майдончаси ҳисобланади. Таъмирлаш ишлари, катта эҳтимол билан, камида бир неча ой давом этади.
Ракета Amazon компаниясининг «паст Ер орбитаси» маъносини англатувчи LEO интернет сунъий йўлдошлари тизими учун 48 та сунъий йўлдошни олиб чиқиши керак эди. LEO — SpaceX'нинг Starlink тармоғига рақобатчи ҳисобланади. Amazon сунъий йўлдошлари ракета бортида бўлмаган.
«Асосий сабабни билишга ҳали эрта, бироқ биз уни аниқлаш устида иш бошладик. Жуда оғир кун бўлди, лекин биз қайта тикланиши керак бўлган ҳамма нарсани тиклаймиз ва парвозларга қайтамиз. Бу бунга арзийди», деб ёзди Безоснинг ўзи.
Безоснинг миллиардер рақобатчиси Илон Маск ҳам унга ҳамдардлик билдирди: «Буни кўришдан афсусдаман, тез фурсатда тикланиб олишингизни тилайман», деди у.
Blue Origin компанияси ракетанинг аниқ ички таннархини тижорат сири сифатида расман очиқламаган ва зарар борасида ҳам аниқ маълумот бермади. Таҳлилчиларга кўра, Жефф Безос ушбу оғир ракетани лойиҳалаштириш ва инфратузилмасини қуриш учун
















