Назарбоев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Нурсултон Назарбоев Мустақиллик майдонининг меъморий ечими, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди.
Президентлар пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий (Қалдирғочбий) мақбараларини зиёрат қилди.
Тўлабий (Қалдирғочбий) мақбараси Шайх Хованди Тоҳур мажмуасидаги кўҳна қабристоннинг шимолида жойлашган. Мақбара пишиқ ғиштдан, чортоқ тарҳли, қўш қават гумбазли қилиб қурилган. Манбаларда қайд этилишича, бу ерга Тўлабий Алибий ўғли дафн этилган. Мустақиллик йилларида ушбу мақбара қайта таъмирланиб, муқаддас қадамжолардан бирига айлантирилган.
Ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Зиёрат якунида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилиб, мамлакатлар ҳамкорлигида янги босқич бошланганини таъкидладилар.
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўп йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳига ташриф буюрди.
Нурсултон Назарбоев буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024