08:55 / 16.09.2017
14705

Жаҳл отига минган муштумзўрлар

1 сентябрь куни соат тахминан 19.30ларда Олмалиқ шаҳар “1-Қатортол” кўчасида истиқомат қилувчи В.У.ни танишлари Н.Т., Ш.М., Д.Б. ва А.Б. ўз уйи олдида уриб, тан жароҳати етказишган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Олмалиқ Шаҳар ИИБ ТИ ва АТБ хабар берди.

10 сентябрь куни кечки соат тахминан 02.30ларда фуқаро Б.А. фуқаро Ш.У.билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жаҳл устида Б.А. фуқаро Ш.У.га ўткир тиғли жисм билан қасддан тан жароҳати етказади. Натижада Ш.У. марказий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Яна шундай муштумзўрлик ҳолати Ипак йўли кўчасида ҳам содир этилган. Фуқаро С.А. Р.Д.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Р.Д.нинг олган жароҳати соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати турига кириши билдирилган. 

Top