АҚШда навбатдаги тартибсизликлар оқибатида 9 полициячи жароҳат олди
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида (Миссури штати) юз берган тартибсизликлар вақтида 9 полициячи жароҳат олди. Мингга яқин намойишчилар Сент-Луис мэри уйини қуршаб олиб, унга қарата бўёқлар солинган идишларни улоқтиришган ва уйнинг иккита ойнасини синдиришган. Бу ҳақда 16 сентябрда St. Louis Post-Dispatch нашри сайтида маълум қилинган.
Бу вақтда мэр уйида бўлган-бўлмагани маълум қилинмаган. 15 сентябрь кечки вақт бошланган тартибсизликлар иштирокчиларига 200 полициячи қаршилик кўрсатган.
Жароҳат олган полициячилар шифохоналарга етказилганлар, улардан бири оғир жароҳат олган. 30 га яқин киши ушланган. Дастлаб “полиция ирқчилигига” қарши намойиш тинч ўтаётган бўлган. Унинг иштирокчилари собиқ полициячининг оқланганига қарши норозилик билдиришган.
Оқланган полициячи 2011 йилда гиёҳванд моддалар сотишда гумон қилинган 24 ёшли афроамерикаликни 5 та ўқ узиб ўлдирган. Воқеа автомобиль таъқибидан кейин содир бўлган. Машинадаги видеорегистратор полициячининг ўзининг шеригига таъқиб қилинаётган эркакни ўлдирмоқчи эканлигини айтганини ёзиб олган.
Ҳукмга кўра, ушбу сўзлар суҳбатнинг контекстидан юлиб олинган ва полициячи бу сўзларни жаҳл устида айтган бўлиши мумкин ҳамда қасддан ўлдириш исботи бўла олмайди.
Полициячининг айтишича, у афроамерикалик қўлига қурол олганда ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очган. Бироқ бўлган воқеанинг бирорта видеоёзувида марҳумнинг қуролланган бўлганини кўриб бўлмаган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024