Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешга роҳингя қочқинлари туфайли гуманитар инқироз хавф солмоқда
Бангладеш қўшни Мьянмадан 400 мингдан кўпроқ роҳингя мусулмонлари келгани сабабли гуманитар инқироз ёқасида турибди. Бу ҳақда ЮНИСЕФ маълум қилди.
Таъкидланишича, минглаб янги қочқинлар чегарани кесиб ўтмоқдалар, чунки уларга Мьянмада ўлим хавф солмоқда. Халқаро миграция ташкилоти роҳингя атрофидаги вазиятни “тез ривожланаётан қочқинлар инқирози” деб баҳолаган.
Ўз навбатида Бангладеш ҳукумати роҳингяларнинг эркин ҳаракатланишини анча чеклаб қўйди. Энди улар юртларига қайтмагунча махсус ташкил этилган лагерларда қолишлари керак.
Роҳингя мусулмонларига яқинлари ва дўстлариникида қолиш, маҳаллий аҳолига эса уларга бошпана бериш тақиқлаб қўйилди. Уларга шунингдек автобус ва юк машиналарда юриш ман қилинди.
Маълум қилинишича, Мьянманинг Аракан штатида бир миллиондан кўпроқ роҳингя мусулмонлари яшайди. Улар аҳолининг аксарият қисми буддавийликка сиғинувчи Мьянмада ўнлаб йиллар давомида таҳқирлашларга учраб келганлар. Роҳингялардан кўпчилиги паспортларга эга эмаслар ва мамлакат фуқаролари ҳисобланмайдилар.
Август охиридан Араканда буддавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувлар тўхтамай келмоқда. Бунинг оқибатида 400 га яқин одам, асосан мусулмонлар ҳалок бўлганлар.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025