Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ раҳбари: Ким Чен Ин тентак эмас
Фото: Reuters
ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Шимолий Корея билан тўғридан-тўғри музокарага чақирди ҳамда КХДР етакчиси Ким Чен Ин «тентак эмаслигини» маълум қилди. Габриэль бу ҳақда Bild газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
«Ким Чен Ин тентак эмас. У эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган стратегияга амал қилмоқда. Унинг фикрича, агарда атом бомбасига эга бўлса, режими хавфсиз ҳолатда туради», - деган Германия ТИВ раҳбари.
У АҚШ, Россия ва Хитойни тўғридан-тўғри музокаралар ташаббуси билан чиқишга чақирди. Музокараларда КХДРга «хавфсизликни атом бомбасидан бошқа имкониятлар билан таъминлаш кафолатлари тақдим этилиши лозим».
Шунингдек, Габриэлнинг тахминича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилган санкциялар ўз ишини беради. Унинг сўзларига кўра, худди Эрон билан вазиятдаги каби, бунинг учун бироз вақт талаб этилади.
Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ КХДРга қарши куч қўллашнинг самарали вариантларини ишлаб чиққани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026