Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентлик фуқаро "чиройли" авторақам учун 14,5 млн сўм таклиф қилди
19 сентябь куни Avtoraqam.uzex.uz сайтида “чиройли” авторақамларни сотиш бўйича илк онлайн-аукционлар якунланади. Шу билан бирга, бирданига бир неча ўнлаб аукционларнинг якунланиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйлаб эҳтимолий харидорлар пул таклиф қилишни бошлашди.
Ҳозирча барча таклиф этилган маблағлар орасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаронинг таклифи етакчи бўлиб турибди. У Z 770 ZA рақам белгиси учун 14 528 175 сўм бермоқчи. Агарда бу кўрсаткич оширилмаса, 19 сентябрь куни кечқурун чиройли авторақам айнан унга насиб этади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, рақам учун бошланғич нарх 7 488 750 сўмни ташкил қилган.

Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026