22:40 / 18.09.2017
12286

Юридик хизматдаги бўш иш ўринларини топишда навбатдаги қулайлик

Фото: Total.kz

“Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (2017 йил 28 февраль) мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда юритилади.  

Адлия вазирлиги томонидан юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда юритиб борилишини таъминлаш мақсадида, интернет тармоғида jurist.wintech.uz сайти яратилиб ишга туширилди.

Мазкур сайтга республика бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда жойлаштирилиб, янгилаб борилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги барча вакант иш ўринлар ҳақидаги маълумотларни ушбу jurist.wintech.uz сайти орқали ҳам олиш имконияти мавжуд.

Top