Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Венесуэла бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Венесуэлада «демократияни тезроқ тиклашни» хоҳламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Трамп Лотин Америкаси давлатлари етакчилари билан тушлик вақтида Венесуэла халқи очарчиликдан азият чекаётгани, мамлакатнинг ўзи эса вайрон бўлаётганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ «Венесуэла авторитар бошқарув сари кетишда давом этса», қўшимча чораларни қабул қилишга тайёр.
Трамп Венесуэлада «демократия ва сиёсий эркинликни бутунлай тиклашга» чақирди.
«Биз бу жуда тез рўй беришини хоҳлаймиз», - деди у.
Аввалроқ Мадуро Трампдан миннатдор экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
11:56 / 15.03.2026
Кубада энергетик инқироз: намойишчилар Компартия офисига ҳужум қилди
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
13:01 / 07.03.2026