Жамият | 10:01 / 20.09.2017
5183
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия соҳилларида 6,1 баллик ер силкиниши қайд этилди

Янги Зеландия қирғоқларида Рихтер шкаласи бўйича 6,1 баллик зилзила рўй берди, деб хабар қилмоқда Америка геология хизмати (USGS).

Ер ости силкиниши маркази Окленд оролидан 256 километр ғарбда 10 км чуқурликда жойлашган. Эҳтимолий қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳақида ҳам хабар қилинмаган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид