Жаҳон | 09:32 / 20.09.2017
7982
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги кучли зилзила қурбонлари сони 200 нафардан ошди

Фото: Reuters

Мексика қутқарув хизмати раҳбарининг маълум қилишича, Мексикада рўй берган кучли ер силкиниши оқибатида мамлакат пойтахтида ҳалок бўлганлар сони 97 кишини ташкил этмоқда. Шу билан табиий офат қурбонлари сони 204 кишига етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Бундан ташқари, 4,6 миллионга яқин одам электр энергиясидан маҳрум бўлган, деб хабар қилган электр энергияси бўйича федерал комиссия (CFE) директори Хайме Эрнандес.

Аввалроқ, электр таъминотидаги узилишлар 3,8 млн киши истиқомат қилаётган ҳудудни қамраб олгани хабар қилинган эди. "4,6 миллион киши ёруғлик манбаисиз қолди", — дея CFE директори сўзларини келтиради Foro TV. Унинг қўшимча қилишича, 60 фоиз ҳолатда электр таъминоти қайта тикланган. 

Аввал хабар берилганидек, 19 сентябрь куни Мексикада 7,1 баллик ер силкиниши рўй берди. Мексика жанубидаги кучли зилзила таъсири Мехикода ҳам сезилди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид