Жаҳон | 11:50 / 20.09.2017
13768
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда

Фото: AFP

Мексикада 19 сентябрь куни рўй берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 248 нафарга етди. Бу ҳақда Мексика Миллий авариявий-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте маълум қилди.

«Айни вақтгача 248 киши ҳалок бўлгани маълум: 72 киши Морелосда, 117 киши Мехикода, 43 киши Пуэбледа, 12 киши Эдомекседа, 3 киши Геррерода ва Оахакеда бир киши», — дейилган Пуэнтенинг баёнотида.

7,1 балли зилзила сешанба кунининг иккинчи ярмида рўй берди. Энг охирги силкинишлар маҳаллий вақт билан соат 18.14да (Тошкент вақти билан соат 23.14да) кузатилди. Зилзиладан Мексика жанубидаги ҳудудлар ва пойтахт Мехико жиддий талофат кўрди.

Қўрқинчли Мехико. Зилзила шаҳарни вайрон қилди

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид