Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда "миналаштирилган" бинолардан 100 мингга яқин киши кўчирилди
19 сентябрь куни Россиянинг 14 та шаҳри, шу жумладан Москвада ҳам 100 мингга яқин одам ўзлари бўлиб турган бинолардан кўчирилди. Бунга номаълум ғаразгўй кимсаларнинг "миналаштирилгани" ҳақидаги ёлғон хабарлари сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"152 та бино ва иншоотда текширув ишлари ўтказиш мақсадида одамлар кўчирилди. Умумий ҳисобда қарийб 100 минг киши кўчирилди", — деган агентлик суҳбатдоши.
Савдо ва ижтимоий иншоотларда портловчи қурилмалар жойлаштирилгани хусусидаги навбатдаги аноним қўнғироқлар тўлқини 19 сентябрь куни Россиянинг қатор шаҳарларида тарқалди. Жумладан, Москва, Салехард, Ростов, Волгоград, Екатеринбург, Астрахань ва Воронеж шаҳарларида ҳам шундай қўнғироқлар бўлган.
Бу каби аноним қўнғироқлар бир ҳафтадан буён Россия бўйлаб давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар олиб борган амалий чоралар натижасида таҳдидлар тасдиқланмади. Бир ҳафта давомида жами бўлиб 200 мингдан ортиқ инсон кўчирилган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026