Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram’нинг Осиёдаги ишида узилишлар рўй берди
Фото: РИА "Новости"
Telegram осиёлик фойдаланувчилар сервисни ишлатишда техник носозликлар туфайли қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги баёнотида айтилади.
"Сингапурдаги Telegram серверлари кластеридаги бош тармоқ коммутатори ўчиб қолди. Узилишлар осиёлик фойдаланувчиларни қамраб олди. Вазиятни ўрганмоқдамиз ҳамда унга ечим топиш учун ҳаракат қилаяпмиз!", - дея ёзилган компаниянинг Twitter’даги саҳифасида.
Telegram маълумотларига кўра, мессенжер ишидаги узилишга Сингапур кластерида электр энергиясининг ўчиб қолиши сабаб бўлди.
Аввалроқ Telegram сервиснинг Германия, Ироқ ҳамда МДҲнинг қатор давлатлари, биринчи навбатда Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусдаги ишида носозлик кузатилганини хабар берганди.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
07:54 / 10.04.2026