Жамият | 09:51 / 21.09.2017
13720
1 дақиқада ўқилади

1,7 млн. сўмлик қарз қайта ҳисобланиб, аслида 500 минг экани аниқланди

Фото: KUN.UZ

Ичимлик суви учун коммунал тўловларни  тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Лекин тўлов миқдори хато ҳисобланган бўлса, уни тўлашни ҳеч ким хоҳламайди, албатта. 

Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг хабар беришича, Тўрткўл тумани Тинчлик кўчаси 49-уйда яшовчи фуқаро Ҳ.Р.нинг хонадонига сув таъминоти корхонасидан 1.772.000 сўмлик қарз ҳақида огоҳлантириш хати келганда “наҳотки менинг қарзим шунчага етди”, дея ҳайрон қолди. У мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1-091 ишонч телефонларига мурожат қилди. 

Унинг мазкур аризаси Тўрткўл тумани Истеъмолчилар жамияти томонидан ўрганиб чиқилди. Жараён давомида Ҳ.Р.нинг қарзи аслида 500.638 сўмни ташкил этиши аниқланди. Фуқаро қарзни тўлаб берган.

Мавзуга оид