Жаҳон | 17:07 / 21.09.2017
5425
1 дақиқада ўқилади

Etihad Airways авиачипта нархини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берди 

Фото: Etihad Airways

Etihad Airways авиакомпанияси янги хизмат ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра харидорлар чипталар пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олишлари мумкин. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.

Эндиликда, чипталарни онлайн харид қиладиган йўловчилар бирданига тўловни амалга ошириш ўрнигани интернет орқали ҳар ойлик тўлов киритиш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Шу билан бирга, чипта нархини қоплашга уч ойдан 60 ойгача бўлган муддат берилади. 

Авиакомпаниядан маълум қилишларича, ташаббус паст ва ўрта даромадга эга йўловчилар талабига мос тушади, уларга чипта учун пулни бўлиб-бўлиб тўлаш қулайдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид