Фан-техника | 14:20 / 22.09.2017
8893
4 дақиқада ўқилади

Google қандай туҳфа тайёрламоқда?

Фото: Droid-life

Google тақдимотига ярим ой қолганда компаниянинг янги қурилмаларига оид маълумотлар тарқалди. Таъкидлаш жиозки, компаниянинг янги маҳсулотлари намойиши 4 октябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бундан аввал инсайдерлар корпорациянинг Pixel 2 XL ва Pixel 2 смартфонлари, Pixelbook хромбуки, Daydream View иккинчи авлод виртуал реаллик қурилмаси ва ақлли Google Home колонкаларининг ихчам вариантини тақдим қилиши тахмин қилишган эди.

Фото: Droid-life

Дастлабки маълумотларга кўра, Google Pixel 2 ўтган йилгисига нисбатан минимум ўзгаришларга эга бўлади, дейилади Droid-life'да. Ишлаб чиқарувчи камерани яхшилаган ва аппарат таркибини янгилаган. Суюқликлар ва стереодинамикадан ҳимоя пайдо бўлди. Гуглфоннинг янги модели уч хил рангли корпусда намоён бўлади: оқ, қора, ҳаворанг. Ҳозирча гаджет суратларда орқа томондан кўрсатилган. Маълум қилинишича, 64 Гб хотира билан таъминланган Pixel 2 649 долларга сотилади. Икки карра кўпроқ хотирали вариант учун 749 доллар талаб қилинади.

Фото: Droid-life

Google Pixel 2 XL анча туҳфаларни тақдим этади. Айтишларича, у жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг флагман смартфонлари каби ҳошиясиз дисплейга эга. Томонлари 18X9. Суратларда смартфон фақат оқ ва қора рангларда акс эттирилган. 64 Гб'ли Google Pixel 2 XL харидорларга 849 долларга тушади. Икки карра кўпроқ ички хотирага эга муқобили эса 949 долларга баҳоланган.

Фото: Droid-life

Компания Pixel серияли хромбукларни бошқа сотмаяпти. Кўпчилик "қидирув гиганти энди умуман компьютер ишлаб чиқармаса керак", дея тахмин қилганди, бироқ янги Google Pixelbook тақдимотга тайёр экани маълум. Операцион тизим, табиийки, Chrome OS. Суратда кўриниб турган ягона ўйма — USB Type-C.

Фото: Droid-life

Ишлаб чиқарувчи янги ноутбук билан 99 долларга баҳоланган Pixelbook Pen'ни ҳам сотади. Pixelbook аввалги хромбуклардан анча қиммат бўлади:

● 1749 доллар - 512 Гб;

● 1399 доллар - 256 Гб;

● 1199 доллар - 128 Гб.

Фото: Droid-life

2016 йилда корпорация овоз ёрдамида виртуал ёрдамчи - Google Assistant билан ишлай олувчи Google Home смарт-колонкасини намойиш қилганди. Модель қўшиқ тинглаш, тармоқда керакли маълумотни излаш, "эслатмалар"ни яратиш, тақвим бўйича ҳодисаларни кузатиш, ақлли техникани бошқариш имконини беради. Бу кузда компания ихчам Home Mini смарт-колонкаларини намойиш қилади. Маълум бўлишича, у худди аввалгисидек функциялар билан таъминланган, фақат овози у қадар баланд бўлмайди. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, унинг нархи 49 доллар бўлади.

Фото: Droid-life

Daydream View - иккинчи авлод виртуал реаллик гарнитураси - октябрда анонси кутилаётган яна бир ишланма. Тармоқда пайдо бўлган суратлар ўтган йилги моделларга нисбатан минимал фарқларни намойиш қилади. Дизайн бироз ўзгарган, оригинал ранглар пайдо бўлган. Контроллер гарнитура рангида ишланган. Эҳтимол, корпорация томонидан баъзи дастурий янгиланишлар ҳам ишлаб чиқилгандир. Google Daydream View'нинг иккинчи авлоди деярли 100 долларга сотилади.

Мавзуга оид