Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ҳукумати Каталонияда референдум ўтказилишига халақит бермоқчи
Каталония полицияси Испания ИИВнинг тўғридан-тўғри бошқарувига ўтказилди. Бундай қарор, El Pais’нинг хабар беришича, Испания бош вазири Мариано Рахой бошчилигидаги ҳукумат томонидан ушбу минтақада мустақиллик бўйича референдум ўтказилишидан саккиз кун аввал қабул қилинди.
Мухтор вилоят полицияси ИИВнинг тўғридан-тўғри бошқаруви остига ўтказилганидан сўнг, дея таъкидлайди El Pais, Каталония ҳудудида жамоат тартибини сақлашга жавобгар бўлган барча тузилмалар Мадриднинг тўғридан-тўғри бошқаруви остида турибди.
Каталония мустақиллик бўйича референдумни 1 октябрга белгилаган. Испания ҳукумати уни ноқонуний ва конституцияга зид, дея эълон қилган.
Рефендумга тайёргарлик кўрганлик учун мухториятнинг 10дан ортиқ юқори мансабли амалдорлари қўлга олинди, овоз бериш учун мўлжалланган миллиондан ортиқ бюллетенлар олиб қўйилди.
Мавзуга оид
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
12:43 / 13.02.2026