Жаҳон | 09:55 / 23.09.2017
5394
1 дақиқада ўқилади

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафардан ошди

Фото: РИА «Новости»

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 293 нафаргача етди. Бу ҳақда Мехико мэри 22 сентябрда журналистларга маълум қилди. Унинг айтишича, Мехикода вайроналар остидан яна 5 нафар жасад топилгандан кейин бу ерда ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етган. Ҳалок бўлганлар орасида 99 аёл, 54 эркак ва 26 бола бор.  

22 сентябргача пойтахт Мехикода вайроналар остидан 69 кишини тирик чиқариб олишга муваффақ бўлинган, 48 киши госпиталларда қолмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир дея таъкидланмоқда. 

Мексика жанубида 19 сентябрда юз берган 7,1 магнитудали зилзила Мехикогача етиб бориб, у ерда 44 та уйнинг вайрон бўлишига сабаб бўлганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид