Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШга ядровий дастурни тезлаштириш билан таҳдид қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШ атомга доир келишувдан чиққан тақдирда, Теҳрон ядровий дастурни тезлаштиришини маълум қилди.
"Эроннинг шартномадан чиқиш ва ядровий дастурга тезроқ суръатларда қайтиш каби қатор имкониятлари мавжуд. Бу дастур тинчлик мақсадларига йўналтирилади, бироқ биз аввал қабул қилган чекловларни қабул қилмаймиз", - деди Зариф CNN телеканали эфирида.
Таъкидлаш жоизки, АҚШда ҳар уч ойда дастур қайта кўриб чиқилади ва бу орада Оқ уй раҳбари бир неча марта шартномадан чиқиш режасига ишора қилди.
Эрон ТИВ раҳбарининг фикрича, Штатлар уларга ишониш мумкин эмаслигини намойиш қилишмоқда.
"Халқаро атом энергияси агентлигининг етти маърузаси Эрон ишониш мумкин бўлган ҳамкор эканини кўрсатди. Умид қиламанки, АҚШ ўз позициясини қайта кўриб чиқиб, унга ҳам ишониш мумкинлигини намойиш қилади", - дея хулоса қилди Зариф.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
11:18 / 14.06.2026