Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда рус тили хорижий тил мақомига эга бўлди
Рус тили Арманистонда хорижий тил мақомига эга бўлди. Бу ҳақда республика таълим ва фан вазири Левон Мктрчян ТАСС мухбирига маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, "Арманистонда арман тили ягона давлат тили бўлиб қолади. Чунки Арманистон мустақил суверен давлатдир". "Бу аксиома каби ҳақиқатдир. Барча бошқа тиллар - хорижийдир", - деб қайд этган у.
Вазирнинг айтишича, рус тили Арманистонда аввалдан кенг тарқалганига қарамай, маълум мақомга эга бўлмаган. "Масалан, бугунги кунда Арманистон ОТМга ўқишга кириш имтиҳонларини топширувчи абитуриентлар хорижий тил сифатида инглиз, француз, немис, испан ёки итальян тилидан имтиҳон топширишади, - деган Мкртчян. – Бу тиллар орасида рус тили йўқ. Шу боис улар рус тилидан имтиҳон топшира олишмайди".
"Эндиликда биз рус тили Арманистонда хорижий тил эканини қайд этдик", - дея таъкидлаган вазир.
Мавзуга оид
09:45
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026