Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюсселда Brexit бўйича музокараларнинг тўртинчи ва якуний босқичи бошланади
Бугун 25 сентябрда Брюсселда Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига бағишланган тўртинчи ва сўнгги босқич музокаралари бошланади. Икки томон ҳам 28 сентябргача давом этадиган музокаралардан катта умид қилаётганини билдиришди. Бунга 2 та сабаб бор: биринчидан, сўнгги кунларда Лондон ва Брюссель музокаралар бошланганидан буён илк маротаба жиддий қадам ташлади, иккинчидан, мазкур босқич ЕИнинг 19-20 октябридаги саммити олдидан сўнгги ва ҳал қилувчи босқичи бўлиши керак.
Саммитга қадар томонлар музокараларнинг ажралиб чиқиш масаласига бағишланган биринчи даврини якунлаши ва ўзаро муносабатлар қоидаларини аниқлаб берувчи иккинчи босқичига ўтиши керак.
Умуман, Брюссель ва Лондон зарурат пайдо бўлса ойнинг охирги ҳафтасида яна бир марта тўпланиб, ЕИнинг октябрь ойидаги сессияси аввалида қисқа учрашувни ташкил этиши мумкин.
Мавзуга оид
17:26 / 23.06.2026
Британияда ўн йил ичида еттинчи бош вазир алмашмоқда. Қиролликни кимдир ўнглай оладими?
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
18:59 / 22.06.2026
Кир Стармер истеъфога чиқишини эълон қилди
14:24 / 21.06.2026