Трамп 8 та давлат фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланишига изоҳ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп 8 та давлат фуқароларининг АҚШга кириши тақиқланишини муҳожирларни хавфсиз танлаш имкони йўқлиги билан тушунтирди.
"Менинг биринчи рақамли устувор вазифам – Американинг хавфсиз бўлишини таъминлашдир. Биз хафвсиз танловни амалга ошира олмайдиганларни қабул қила олмаймиз", деб ёзган Трамп твиттерда.
Аввалроқ Трамп бир қатор давлатлар фуқароларига АҚШга кириш тақиқланишини эълон қилди. Бу тақиқлов Венесуэла, Шимолий Корея ва Чад фуқаролари учун 18 октябрдан кучга киради. АҚШга фуқаролари кириши тақиқланадиган давлатлар рўйхатида Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали қолади. 18 октябрдан тақиқлов қатъийлаштирилади ва АҚШдаги таниши билан исботланган алоқаси борларга ҳам қўлланади. Дастлабки рўйхатдан Судан чиқариб ташланган.
7 та давлат фуқароларига иммиграцион ва ноиммиграцион визалар билан кириш музлатилди. Венесуэла фуқаролари учун тақиқлов давлат муассасалари ходимлари, уларнинг оила аъзолари, бизнес ва сайёҳлик визалари эгаларига тааллуқли бўлади, қолган турдаги визаларга эга бўлганларга қўшимча чекловлар киритилади.
Мавзуга оид
22:03
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024