Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж ўқувчиси машинани бошқариб, учта автомобиль билан тўқнашув содир этди
2017 йил 24 сентябрь куни соат 12:00ларда, “А.Темур” шоҳкўчаси 65-уй қаршисида, 2001 йилда туғилган, коллеж ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз, “Лада-110” русумли автоуловни бошқариб, “Кобальт”, “ВАЗ-21013” ва “Матиз” русумли автоуловлар билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Ҳодиса натижасида “Лада-110” автоулов ҳайдовчисига “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан 7-ШКШда тиббий ёрдам кўрсатилди. “ВАЗ-21013” автоулов йўловчиси бўлган 1973 йилда туғилган аёл киши эса олинган жароҳатлар билан 7-ШКШга мурожаат этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026