Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси Жанубий Корея делегациясини қабул қилди
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Олий Мажлис Сенати раиси Ўзбекистонда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига юқори баҳо берилишини ҳамда Корея Республикаси билан барча соҳаларда стратегик ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилишини қайд этди.
Икки томонлама парламентлараро алоқалар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ҳамда уни янада чуқурлаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
Томонлар Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюннинг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнашига ҳамда икки мамлакат қонун чиқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга янгича туртки беришига умид билдирдилар.
Мавзуга оид
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025