Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида аёлларга расман машина ҳайдашга рухсат берилди
Саудия Арабистонида аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномалари олишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги қарорни қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд қабул қилди.
SPA ахборот агентлигининг таъкидлашича, аёлларнинг машина ҳайдаш ҳуқуқи шариат қонунларига кўра амалга оширилади. Шу билан бирга қироллик ҳукумати аёлларга автомобилни бошқаришга тақиқловнинг бекор қилинишининг “ижобий томонлари”ни кўрсатган.
Саудия Арабистонида аёлларга машинани ҳайдашга расман тақиқлов мавжуд бўлмаган, бироқ ҳайдовчилик гувоҳномасини фақатгина эркаклар олишлари мумкин бўлган. Агар жамоат жойларида машина ҳайдаётган аёл пайқалса, у ҳибсга олиниши ёки йирик миқдорда жаримага тортилиши мумкин бўлган.
Саудия Арабистонида охирги йиллар ижтимоий тармоқларда ушбу тақиқловга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026