Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Корея ярим ороли яқинида стратегик қуроллар жойлаштиришни бошлаши мумкин
Жанубий Кореядан маълум қилишларича, АҚШ ўзининг стратегик қуролларини Корея ярим оролида вақти-вақти билан ўзгариб турадиган тарзда жойлаштиришни бошлайди. «Жойлаштириш бу йил охирида бошланади, бу бизнинг мудофаа қобилиятимизни кенгайтиришга ёрдам беради», - дея Жанубий Корея президенти ёрдамчисининг сўзларини келтиради «Рёнҳап».
Аввалроқ Жанубий Корея раҳбарияти КХДРнинг ядровий синовларидан сўнг, бунга АҚШнинг THAAD ракета мудофааси тизимларини жойлаштириш муқаррар чора сифатида қўллашини маълум қилганди.
Сентябр ойининг бошида Шимолий Корея ўз тарихидаги энг кучли ядровий синовлардан бирини ўтказди. Бу навбатдаги минтақавий инқирозни келтириб чиқарди ҳамда бутун дунё бўйлаб қораланди.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026