Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Федерика Могерини Тошкентга келади
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган ташрифи доирасида ўзбек дипломатиясининг янги трендларига бағишланган сессия вақтида маълум қилди.
Kun.uz мухбирининг Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини яхшилаш учун яна қандай ишлар амалга оширилиши ҳақидаги саволига вазир шундай жавоб қайтарган:
«Бир йил давомида кўплаб давлатлар билан янги алоқалар ўрнатдик, кўп шартномалар имзоладик, кўп мажбуриятлар қабул қилдик.
Америка Қўшма штатлари, Россия, Хитой ва қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар қуриш - ташқи сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири.
Режада Европа Иттифоқи билан алоқаларни ривожлантириш бор. Ноябрь ойида бўладиган халқаро анжуманга Европа Иттифоқининг Ташқи ишлари вазири мақомидаги Могерини хоним бошчилигидаги делегация келмоқда. Президент билан икки томонлама учрашув ўтказилади.
Президентимиз номига Европадаги катта давлатлардан таклифлар бор. Шу таклифлар устида ишлаяпмиз».
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
16:44 / 16.11.2025