Лас-Вегас «мергани» шахсига аниқлик киритилди
Лас-Вегас шаҳридаги мусиқа фестивали иштирокчиларини 64 ёшли америкалик Стивен Паддок ўққа тутган. Бу ҳақда шаҳар полициясига асосланган ҳолда ABC телеканали хабар тарқатди.
ОАВ маълумотларига кўра, Паддок Лас-Вегас тумани ҳудудида истиқомат қилган. У полиция рўйхатида турмаган.
Уни жиноятга ундаган сабаблар маълум эмас.
Бундан аввалроқ полициячилар Лас-Вегасдаги мусиқа фестивали иштирокчилари «Мандалай Бей» меҳмонхонаси балконидан туриб ўққа тутилгани ҳақида маълум қилганди. Кўп ўтмасдан полициячилар уни бартараф этишди. Кейинроқ унинг ҳамроҳи бўлгани аниқланди. Айни вақтда Мэрил Дэнли исм шарифли аёл қидирилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезлик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарни ташкил қилмоқда. 200дан ортиқ киши жароҳатланган.