Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг икки вилоятида GM Uzbekistan автомобиллари йиғилади
Россиянинг Самара ва Ленинград вилоятларида GM автомобиллари йиғилишига доир музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақида 3 октябрь куни Ўзбекистон-Россия бизнес форумида иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар берди.
"Самара ва Ленинград вилоятларида GM Uzbekistan автомобилларининг саноат йиғилишини ташкил қилишга доир музокаралар олиб борилмоқда", - деди Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов.
Шунингдек бизнес-форумда маълум қилинишича, оғир юк автомобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва "КАМАЗ" бош конвейерида автотехникани йиғиш учун Ўзбекистондан компонентларни етказиш бўйича "КАМАЗ" ОАЖ билан музокаралар олиб боришга эришилган. Avtosanoat корхоналари томонидан УАЗ ва АвтоВАЗ конвейр гуруҳига эҳтиёт қисмларини етказиб бериш йўлга қўйилди.
Чирчиқ қишлоқ хўжалик техникаси заводи базасида "Ростсельмаш" компанияси билан йиғим-терим техникасини саноат йиғиш йўлга қўйилди.
Шунингдек "Ростех" давлат корпорацияси билан юқори технологик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир ҳамкорликка ҳам катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Шу ўринда Ўзбекистон бунинг учун барча кулай шароитларни яратиши таъкидланди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026