15:40 / 04.10.2017
8510

«Агробанк» энди «Facebook»да!

Фото: Агробанк

Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Шу боис, юртимизда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаровонликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун барча жабҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шулардан келиб чиқиб, «Агробанк» АТБ  аҳоли, хусусан, тадбиркор-у ишбилармонлар ва фермерларга тизимдаги муҳим янгиликларни тезкор етказиш ва ахборот олишда қулайликлар яратиш мақсадида «Facebook» ижтимоий тармоғида банк саҳифаси йўлга қўйилди. Ушбу саҳифа орқали банкка оид сизларни қизиқтирган турли хизматлар ва бошқа масалалар юзасидан маълумотларни олиш, шунингдек, мижозлар билан яқин ҳамкорликда мулоқотга киришиш, «СМС» тарзида турли талаб ва таклифларни баён этиб бориш имкониятига эгасиз.

Сиз ҳам Агробанкнинг «Facebook» саҳифасига аъзо бўлинг ва янгиликлардан бохабар бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top